Шаҳрам Аҳадов Будапешт Гран-присида бронза медалини қўлга киритди

Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақанинг биринчи кун беллашувлари якунланди. Эътиборлиси, терма жамоамиз вакили ушбу кун доирасида шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди.

-66 килограмм вазн тоифасида ҳаракат қилган Шаҳрам Аҳадов бронза медали учун кечган беллашувда исроиллик Тал Фликерни мағлуб этишга эришди. Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмагач, “олтин очко”га мурожаат қилинди. Баҳснинг 5:57 дақиқаси ўтиб бораётган паллада Шаҳрам ишлатган усулга вазари баҳоси берилди ва беллашув юртдошимиз ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа Аҳадов бронза медали қатори Токио Олимпиадаси учун муҳим 350 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда. Афсуски, -60 килограмм вазнда бронза медали учун курашган Шарофиддин Лутфиллаев Хитой Таипейи вакилига имкониятни бой бериб қўйди.

12 Iyul, 2019|Янгиликлар|