Классик курашчиларимиз Осиё чемпионатинини икки медаль билан бошлашди

Таиланднинг Чон Бури шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Регламентга кўра, мусобақани юнон-рим кураши усталари очиб беришди.

Қувонарлиси, ушбу дастур доирасида гиламга чиққан 2 полвонимиз қитъа чемпионати совриндорига айландилар. Вазни 55 килограммгача бўлган курашчилар баҳсида Ихтиёр Ботиров кумуш медаль эгасига айланган бўлса, -77 кг. вазнда Дилшод Омонгелдиев бронза медали билан тақдирланди.

Бугун бўлиб ўтадиган беллашувлар доирасида -60, -67, -72, -82 ва -93 кг вазн тоифаларидаги полвонларимиз қитъа чемпионлиги учун гимламга чиқишади.

10 Iyul, 2019|Янгиликлар|