Мадинабону Маннопова Кореядаги мусобақада совриндор бўлди

Жанубий Кореянинг Чунчхон шаҳрида таэквондо бўйича G2 тоифасига кирувчи “Chuncheon Open” мусобақаси старт олди. Токио Олимпиадасига рейтинг очко тақдим қиладиган ушбу мусобақада 4 нафар ҳамюртимиз иштирок этмоқда.

Бугун мусобақанинг биринчи кун баҳсларида -49 кг вазн тоифасида даянга чиққан Мадинабону Маннопова бронза медалини қўлга киритди. Қуръага кўра, ҳамюртимиз биринчи даврадан эркин ўтди. Иккинчи босқичда Ж.Корея, чорак финалда хитойлик рақибларидан устун келиб, ярим финалда Хитой Таипейи вакиласига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди. Ушбу натижа орқали Токио Олимпиадасига 7.2 рейтинг очкосини ҳам жамғармоқда.

Эртага бўлиб ўтадиган беллашувларда Светлана Осипова (+73 кг), Никита Рафалович (-74 кг) ҳамда Шоҳруҳ Ражабов (+87 кг) баҳсларга киришадилар.

9 Iyul, 2019|Янгиликлар|