Гандболчиларимиз Жаҳон кубогини ғалаба билан бошлашди

Италиянинг Терамо шаҳрида гандбол бўйича U-18 ёш тоифасида Жаҳон кубоги старт олди. Мазкур мусобақада йигитлар ўртасида ёшлар терма жамоамиз ҳам иштирок этмоқда. Қувонарлиси, ҳамюртларимиз дастлабки учрашувни муваффақиятли ўтказишди.

Даниялик тенгқурларига қарши баҳс олиб борган ўзбекистонлик ёшлар йирик 30:9 ҳисобида устун келишди. Регламентга кўра, турнир айлана тизимида ўтказилади. Ҳамюртларимизни олдинда Греция, Германия, Италия, Туркия, Польша ва Руминия ёшлар жамоаларига қарши баҳс кутиб турибди. Бўлажак беллашувларда гандболчиларимизга омад тилаб қоламиз.

9 Iyul, 2019|Янгиликлар|