Сув спорти турлари бўйича ЖЧда қатнашувчи таркибимиз билан танишинг

12-28 июль кунлари Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг энг моҳир атлетлари қаторида терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади. Юртдошларимиз мазкур мусобақада сузиш, сувга сакраш ва синхрон сузиш бўйича баҳсларга киришадилар. Терма жамоамиз таркиби эса қуйидагича:

Сузиш:
Владислав Мустафин
Хуршиджон Турсунов
Наталья Критинина

Сувга сакраш:
Ботир Ҳасанов
Даврон Ботиров
Марсель Зайнетдинов

Синхрон сузиш:
Динара Ибрагимова
Вячеслав Руднев
Анастасия Морозова
Анна Елтишева
Хонзодахон Тошхўжаева

9 Iyul, 2019|Янгиликлар|