Қиличбозлик бўйича ЖЧда иштирок этувчи тўлиқ таркибимиз маълум

15-23 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Токио Олимпиадаси учун йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам катта делегация билан иштирок этади. Мусобақада 14 нафар спортчи иштирок этиши белгилаб қўйилган. Таркиб қуйидагича:

Севинч Исмоилова – сабля
Зайнаб Дайибекова – сабля
Яна Обвинцева – сабля
Лара Плиего Паола – сабля
Шерзод Мамутов – сабля
Пазилбек Генжебаев – сабля
Бобуржон Расулов – сабля
Роман Александров – шпага
Жавоҳирбек Нурматов – шпага
Файзулла Алимов – шпага
Олег Соколов – шпага
Малика Ҳакимова – шпага
Яна Алборова – рапира
Ҳасан Бадунов – шпага

Терма жамоамиз 13 июль куни Венгрия сафарига жўнаб кетади.

7 Iyul, 2019|Янгиликлар|