Ҳикматиллоҳ Тўраев Универсиаданинг бронза медали учун курашади

Айни кунларда Италиянинг Неаполь шаҳрида талабалар ўртасида Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. XXX бор ўтказилаётган мазкур мусобақада 42 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Дзюдо бўйича -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев бугун баҳсларга киришди.

Дастлабки даврада латвиялик Абулфазс Насировсни енгган Тўраев ярим финал йўлида Ким Чол Гванг (КХДР) ва италиялик Андреа Жисмондони мағлуб этишга эришди. Афсуски, финал остонасида спортчимиз россиялик Евгений Прокопчукка имкониятни бой бериб қўйди. Тўраев энди Универсиаданинг бронза медали учун татамига чиқади.

Эслатиб ўтамиз, кеча +90 кг вазн тоифасида Муҳаммадкарим Хуррамов делегациямиз ҳисобига дастлабки медални келтирган эди.

5 Iyul, 2019|Янгиликлар|