Қозоғистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олди

4-7 июль кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли курашчилари қаторида терма жамоамиз вакиллари ҳам мазкур мусобақада чемпионлик учун баҳс олиб боришади.

Ушбу Осиё чемпионатига терма жамоамиз катта делегация билан жўнаб кетди. Таркибдан 30 нафар спортчи, 3 мураббий, 2 ҳакам жой олган. Мусобақада 20 мамлакатдан 300 нафардан зиёд курашчилар иштироки кутилмоқда.

4 Iyul, 2019|Янгиликлар|