Триатлончиларимиз Қирғизистондаги халқаро мусобақада 3 та медаль қўлга киритишди

Қирғизистоннинг Чолпон-ота шаҳрида триатлон бўйича “Cholpon-Ata Asian Cup and Central Asian Championship 2019” мусобақаси бўлиб ўтди. Эътиборлиси, унда иштирок этган терма жамоамиз вакиллари 2 та олтин ва 1 та кумуш медалга сазовор бўлдилар.

Регламентга кўра, мусобақа 750 метрга сузиш, 20 километрга велопойга ва 5 километр масофага югуриш бўйича ўтказилди. Унда ўз ёш тоифаларида иштирок этган ҳамюртларимиздан Александр Решетников ва Екатерина Рязанова марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтишган бўлса, Латофат Содиқова кумуш медаль билан тақдирланди.

1 Iyul, 2019|Янгиликлар|