Пара-атлетларимиз Тунис Гран-присини ўнта медаль билан якунлашди

Тунисда пара-атлетика бўйича Гран-при сериясига кирувчи йирик мусобақа ўз якунига етди. Сайёрамизнинг 50 га яқин мамлакатидан ташриф буюрган пара-атлетлар иштирокидаги мазкур мусобақа терма жамоамиз учун омадли якунланди.

Турли йўналишларда стартга чиққан ҳамюртларимиз Гран-прида 6 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза, жами 10 та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа орқали юртдошларимиз жаҳон чемпионатига ҳам йўлланмага эга бўлишди. Ноябрь ойида БААда бўлиб ўтадиган дунё биринчилиги эса келаси йили Токиода ўтказиладиган Паралимпия ўйинларига йўлланма тақдим этади. Эътиборингизга мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхатини тақдим қиламиз:

Олтин:
Дониёр Ахмедов – 100 ва 200 метрга югириш
Моҳигул Ҳамдамова – диск улоқтириш
Омад Ҳасанов – баландликка сакраш
Бекжон Чеваров – узунликка сакраш
Моҳигул Ҳамдамова – найза отиш

Кумуш:
Маъруф Муродуллаев – 1500 метрга югириш
Моҳигул Ҳамдамова – ядро улоқтириш
Маъруф Муродуллаев – 400 метрга югириш

Бронза:
Шаҳноза Адҳамова – узунликка сакраш

1 Iyul, 2019|Янгиликлар|