Пойтахтимизда «Ёшлар куни» муносабати билан оммавий спорт мусобақалари ташкил қилинмоқда

Бугун бутун Республикамиз бўйлаб «Ёшлар куни» кенг нишонланмоқда. Жойларда аҳолини, айниқса, ёшларни спортга янада кенг жалб этиш мақсадида турли спорт мусобақалари ташкил этиляпти. Шулардан бири пойтахтимизда ўтказилиб, унда 1000 нафардан ортиқ ёшлар кросс югуриш бўйича баҳс олиб боришди. 5.5 километр масофани ташкил этган мазкур мусобақа Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ўтказилди. Унда йигитлар ўртасида Бахтиёр Ўткиров, қизлар ўртасида эса Дурдона Сафарова марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Эътиборингизга ушбу тадбирдан тайёрланган бир қатор фотосуратларни ҳавола қиламиз:

30 Iyun, 2019|Янгиликлар|