Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича мамлакат чемпионатида ғолиблар аниқланмоқда

Тошкент вилоятидаги Туя-Бўғиз сув омборида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилаётган мазкур мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 400 дан ортиқ ёш иқтидор эгалари баҳс олиб боришмоқда. Айни пайтга келиб мусобақа дастуридан ўрин олган бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Эътиборингизга ғолиблар ва уларнинг қайд этган натижаларини ҳавола қиламиз:

Йигитлар.
С-1 қайиқда 500 метр:
1. Камолидин Рахматуллаев – 2.01.51,
К-1 қайиқда 500:
1. Дилмурод Фозилов – 1.53.67,
К-1 қайиқда 1000 метр:
1. Ярослав Славгородский – 3.54.41
С-1 қайиқда 1000 метр:
1. Камолидин Рахматуллаев – 4.10.87

Қизлар.
К-1 қайиқда 500 метр:
1. Арина Танатмишева – 2.01.62
С-1 қайиқда 500 метр:
1. Динара Жўраева – 2.28.27
К-1 қайиқда 1000:
1.Арина Танатмышева – 4.23.54

27 Iyun, 2019|Янгиликлар|