МОҚ президенти “Сурхон” – “Пахтакор” учрашувини бевосита стадиондан томоша қилди

Хабарингиз бор, бу йил узоқ йиллик танаффусдан кейин Сурхондарёга катта футбол ҳавоси қайтди. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур доирасида “Сурхон” ўз майдонида “Пахтакор” клубини қабул қилди.

Ушбу учрашув кўп жиҳатлари билан катта аҳамият касб этади. Юртимизнинг етакчи жамоаларидан бирининг Термизда ўйнаши минглаб сурхондарёлик футбол мухлисларини стадионга чорлади. Мазкур қарама-қаршиликни Ўзбекистон МОҚ президенти, УФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бевосита стадиондан кузатиб борди. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов билан биргаликда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Тўра Боболов, ЎФА ва Сурхондарё вилояти футбол ассоциацияси мутасаддилари ҳам ўйинни стадиондан томоша қилишди.

Кескин ва муросасиз курашга бой бўлган учрашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.