Камончиларимиз Руминия Гран-присида иштирок этишади

Бугун Руминия пойтахтида камондан отиш бўйича Европа Гран-приси старт олди. Сайёрамизнинг моҳир мерганлари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам мазкур мусобақада иштирок этишади.

Туркиянинг Анталья шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказган вакилларимиз мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик кўришди. 13 апрелга қадар давом этадиган мазкур Гран-прида 52 мамлакат вакиллари ўз омадини синаб кўради. Таъкидлаш жоиз, мусобақа якунига етгач, терма жамоамиз Туркия йиғинини давом эттириш учун яна Антальяга қайтиб келишади.

9 Aprel, 2019|Янгиликлар|