Токио-2020 йўлида. Ўзбекистон аёллар ОТЖ гонгконглик рақиблари устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар ОТЖ Токио-2020 2-саралаш босқичини якунлади. Осиё минтақасида “В” гуруҳидан ўрин олган Баҳром Норсафаров шогирдлари гуруҳдаги сўнгги учрашувни Гонгконг аёллар ОТЖга қарши ўтказди.

Маҳорат ва тажриба бобида рақибларидан устун бўлган юртдошларимиз рақиб дарвозасига 5 та тўп йўллашга муваффақ бўлишди. Гонгконгликлар эса бунга 1 бор жавоб бера олишди холос. Шу тариқа Ўзбекистон аёллар ОТЖ гуруҳни 6 очко билан иккинчи ўринда якунлади.

Ўзбекистан аёллар ОТЖ – Гонгконг аёллар ОТЖ 5:1
Голлар: Маҳлиё Сариқова (31`, 42`, 80`), Шин Чанг (57`, автогол), Людмила Карачик (87`) – Чеунг Ваи Ки (58`).

Ўзбекистон: Лайло Тиловова, Ўғилой Қўчқорова, Мафтуна Шоимова, Камила Зарипова, Солиҳа Ҳуснитдинова, Умида Зоирова, Саида Галимова, Рушания Сафина, Танзиля Зарбиева, Нилуфар Қудратова, Людмила Карачик.

Захира: Мафтуна Жонимқулова, Гуландом Бойматова, Феруза Бобохўжаева, Лайло Шодиева, Дилноза Бектемирова, Малика Бурхонова, Диёра Ҳабибуллаева, Маҳлиё Сарикова

9 Aprel, 2019|Янгиликлар|