“Бинокор” финалнинг дастлабки ўйинида ишончли ғалабага эришди

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал баҳслари ҳам бошланди. Кеча тунда ҳал қилувчи босқичга етиб келган “Бинокор” ҳамда “Семурғ” жамоалари финалдаги датслабки серия доирасида баҳс олиб боришди. “Бинокор”нинг устунлигида кечган мазкур қарама-қаршилик 5:2 ҳисобида якунланди. Шу тариқа “Бинокор” сериядаги илк баҳсни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Жамоалар ўртасидаги иккинчи баҳс эртага бўлиб ўтади.

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати.
Плей-офф. Финал
“Бинокор” – “Семурғ” – 5:2 (0:1, 3:1, 2:0)
Сериялар бўйича ҳисоб 1:0

9 Aprel, 2019|Янгиликлар|