“Алтин Мерген” турнирини бронза медали билан бошладик

Хабар берганимиздек, шу кунларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида пневматик қуроллардан ўқ отиш бўйича “Алтин Мерген” номли халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Айни пайтга келиб, терма жамоамиз мусобақадаги дастлабки медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида 10 метрдан пневматик тўппончадан ўқ отиш баҳсларида ёш истеъдодли вакиламиз Ирода Азимбоева бронза медалини қўлга киритди. Мусобақа доирасида бир қатор вакилларимиз эртага бўлиб ўтадиган финал йўлланмасига эга бўлганини инобатга олсак, мерганларимизнинг яна қатор муваффақиятга эришиши кутилмоқда.

“Алтин Мерген” халқаро турнири. Қозоғистон
10 метр, тўппонча. Аёллар

1. Ирина Поткионова (Қозоғистон)
2. Ольга Аксёнова (Қозоғистон)
3. Ирода Азимбоева (Ўзбекистон)

8 Aprel, 2019|Янгиликлар|