Бугун 3 нафар дзюдочимиз татамига чиқади

Бугун Туркиянинг Анталья шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасида охирги кун баҳслари бўлиб ўтади. Оғир вазнли спортчилар ўртасида кечадиган бугунги кун доирасидаги беллашувларда 3 нафар дзюдочимиз ғолиблик учун курашадилар. Қуръага кўра, уларнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-90 кг: Шаҳзод Собиров – Микоил Ўзерлер (Туркия) / Густаво Ассис (Бразилия)
-100 кг: Аловиддин Жўрақулов – Элмар Гасимов (Озарбайжон)
+100 кг: Алишер Юсупов – Рустам Коцоиев (Озарбайжон)

Эслатиб ўтамиз, бу мусобақада Кемран Нуриллаев (-60 кг) терма жамоамиз ҳисобига олиб келган кумуш медаль ҳозирча ягоналигини сақлаб турибди.

7 Aprel, 2019|Янгиликлар|