Оғир атлетика. Достон Ёқубов Ўзбекистонга жаҳон чемпионатидаги илк медални тақдим этди

Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақада ер юзининг турли мамлакатларидан йиғилган энг сара полвонлар совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқдалар.

Бугун чемпионатда -67 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Достон Ёқубов даст кўтаришда 139 кг., силтаб кўтаришда 180 кг. тош кўтарди ва умумий ҳисобда 319 кг. натижа кўрсатди. Силтаб кўтаришдаги 180кг. натижа орқали ҳамюртимиз иккинчи кўрсаткични қайд этди ва кумуш медалга эга чиқди.

Миллий Олимпия қўмитаси дастлабки медаль билан спортчимиз, унинг мураббийлари ва Ўзбекистон оғир атлетика федерациясини муборакбод этади.