Спорт тиббиёти

Айни пайтда бутун жаҳон спорти допингга қарши курашиб келмоқда, десак муболаға бўлмайди. Ўз навбатида, спортчиларимизнинг таъқиқланган препаратларни истеъмол қилиб қўйишининг олдини олиш, уларнинг менюси таркибини назорат қилиб бориш шифокорларимиз олдида турган асосий вазифадир. Бу борада Миллий антидопинг агентлиги билан таъқиқланган препаратлардан сақланиш борасида спортчиларимизнинг таҳлиллари мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Ушбу масала юзасидан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, унга Нодир Турсунов бошчилигида МОҚ, “Дори-дармон” команияси, Тошкент фармацевтика институти жамоаси ва соҳанинг тажрибали мутахассислари жалб этилган.

Шунингдек, мазкур ишчи гуруҳ вакиллари қуйидаги вазифаларни назорат қилиб бориши белгилаб қўйилган:

  • Спортчиларни фармакологик воситалар билан таъминлашида жаҳон тажрибасида энг кўп ишлатиладиган дориларнинг янгиланган рўйхатини шакллантириб бориш;
  • WADA маълумотлар базасида допингдан ҳоли бўлган препаратлар рўйхатини доимий назоратда олиб бориш;
  • Спортчиларнинг жисмоний тикланишлари учун ишлатиладиган фармокологик препаратларнинг рўйхатини мунтазам тўлдириб ва янгилаб бориш;
  • Спортчиларнинг соғлиғини тиклаш ва мустаҳкамлаб боришда федерацияларда фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари билан доимий фикрлар алмашиб боришини таъминлаш ва бу бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;
  • Спортчилар учун зарур бўладиган асосий дори-дармонларни хориждан сотиб олиш имкониятларини ўрганиш ва механизмини такомиллаштириш.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, юқорида келтириб ўтилган иш фаолятини кузатиб бориш, тегишли маслаҳатлар бериб учун Олий таълим муассасаларидаги 6 нафар профессор-фармаколог ўқитувчи жалб қилинди ва 18 та спорт федерацияларига бириктирилди. Уларга ҳар бир федерацияларнинг йўналишидан келиб чиққан ҳолда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилди. Тан олиш керак, бир жиҳатдан фармакологлар сони кам бўлиши мумкин. Аммо имкониятдан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётган ушбу жараёнлар ўз фойдасини бериб бормоқда. Жумладан, сўнгги 1-2 ой ичида ўтказилган халқаро мусобақаларда спортчиларимизнинг жисмоний ҳолати, тикланиши билан боғлиқ юзага келадиган муаммолар сезиларли даражада камайди. Токио Олимпиадасигача тузиб чиқилган режа дастурининг асосий моҳияти ҳам бундай вазиятларнинг олдини олишга қаратилган.

Спортчиларимизни 2020 йил Токио (Япония)да бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича тиббиёт соҳасида ҳам турли ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб борилмоқда. Жумладан, Республика спорт тибибёти илмий-амалий маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, фармакологияга ихтисослашган корхоналар, МОҚнинг Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти, федерацияларга бириктирилган шифокорлар ва бошқа тиббиёт соҳасидаги ташкилотлар билан қўшма йиғилишлар ўтказилиб, спортчиларимизга керакли спорт дармонлари, витаминлар етказиб бериш, атлетларни тиббий кўрикдан ўтказиш стандартларини такомиллаштириш ва препаратлар билан таъминлаш бўйича ишчи гуруҳини ҳам шакллантирилган ва қуйидаги асосий вазифалар юклатилган:

  • Спорт тиббиётининг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда терма жамоа спортчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • Миллий терма жамоаларимизга ишлаб чиқилган янги стандартлар, жисмоний имкониятларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга ҳолда тиббий кўрик ўтказишни назорат қилиб бориш;
  • Терма жамоаларда фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари, диетологлар, психологлар, фармокологлар учун хорижлик кучли мутахассислар билан семинарлар ташкил қилиш.

Спортчиларимизнинг саломатлигини кўздан кечириш ҳам диққат-марказида турган асосий вазифалардан бири. МОҚ қошида фаолият олиб бораётган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида спортчиларимиз камида 1 йилда 2 бор чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтишади. Бундан ташқари атлетларимиз учун функционал тест ва мобил лабаратория бўлимларида олиб бориладиган текширувлар ҳам бор.

Спортчилар истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиб бориш борасида ҳам махсус “Йўл харитаси” асосида ишчи гуруҳи тузиб чиқилган. Спортчиларнинг ҳар кунлик овқатлари менюси уларнинг йўналишига, машғулот ҳамда мусобақалардан олдин ва кейин, қолаверса, шу каби асосий факторлар асосида тузиб чиқилган. Миллий олимпия қўмитаси бу борада Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ва Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази билан керакли норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Унга кўра, юртимизда мавжуд спорт турлари қуйидаги типда бўлиб чиқилган:

  • Яккакураш спорт турлари;
  • Ўйин спорт турлари;
  • Координациясини мувофиқлаштириш қийин спорт турлари;
  • Юқори тезлик ва кучга йўналтирилган спорт турлари;
  • Даврий спорт турлари.

Мисол учун, футболчи ва дзюдочиларнинг овқатланишида, улар учун бериладиган таомларнинг менюсида катта фарқ бўлади. Шу боис ҳам ҳар бир терма жамоамиз вакилларининг йўналиши инобатга олинган ҳода мазкур типдаги турларга бўлиб чиқилди. Спорт турларини бундай бўлиб чиқиш жаҳон тажрибаси асосида амалга оширилган бўлиб, ҳар бир йўналиш бўйича спортчилар менюсини тажрибали диетологлар тузиб чиқади.

Шунингдек, федерацияларга бириктирилган спорт психологлари ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ учун ҳам керакли вазифалар берилган. Жумладан, улар учун илмий-методик дастурларни ишлаб чиқиш, ушбу йўналиш бўйича ўқув дастурларини тайёрлаш, тузилган меморандумга бўйича россиялик мутахассислар билан тажриба алмашиб бориш шулар жумласидандир. Қуйида мазкур ишчи гуруҳ вакилларининг ЎзМАДА тасдиқлаган рўйхат бўйича ҳар бир спорт тури учун ишлаб чиқилган ва тақиқлангмаган фармакологик воситалар, уларнинг таркиби ҳақида маълумотларга эга бўлишингиз мумкин:

Ҳар бир спорт тури учун рухсат этилган фармакологик воситалар

Фойдаланиш бўйича қўлланмалар:

Антиокцидантлар

Витаминлар

Ноотроплар

Ҳар бир спортчининг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши, улар учун ажратиладиган фармакологик воситалар қуйидаги талабномлар бўйича тўлириб борилади:

Федерациялардаги спорт психологлари учун ўқув курслари йўлга қўйилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Республикаси спорт тиббиёти илмий-амалий маркази билан спорт психологларининг малакасини ошириш, соҳадаги янгиликлар ва билимлари бўйича фикр алмашиб боришлари учун семинарлар ҳам ташкил қилиб бормоқда. Мазкур дастур доирасида Олимпия спорт турлари бўйича федерация(ассоцияция)ларда фаолият олиб бораётган спорт психологлари учун Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида “Спорт психологияси” бўйича қисқа муддатлик интенсив ўқув курслари ташкил қилинди.

Психологларимиз ушбу курсларда тажрибали профессорлар орқали ўз билим ва кўникмаларини янада бойитиб олишди. Айтиш мумкинки, бундай курслар ҳали бошланиши бўлиб, келажакда хорижлик спорт психологлари билан маҳорат дарслари, илмий семинарлар ташкил қилиш кўзда тутилган.