Новости
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди
14.08.2017 10:53:00
Хабарингиз бор, 11-13 август кунлари пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги учун Осиё минтақавий мусобақаси бўлиб ўтди.  Нуфузли мусобақа баҳонасида Тошкентга ташриф буюрган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти Чо Чунг Вон Миллий олимпия қўмитасида ҳам меҳмон бўлди.
Дзюдо. Мақсуд Очилов Чилида старт олган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медалини қўлга киритди
10.08.2017 10:24:00
Чили пойтахти Сантьягода дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги (U-18) жаҳон чемпионати бошланди. 13 августга қадар давом этадиган нуфузли мусобақада дунёнинг 64 мамлакатидан 428 нафар дзюдочи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди
07.08.2017 17:36:00
Филиппинда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Мусобақада қитъамизнинг 18 та мамлакатидан 138 нафар ёш боксчилар иштирок этишди. Ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионати 13 та вазн тоифасида ўтказилди.
Ёш полвонларимиз Финляндиядаги жаҳон чемпионатини 3 та медаль билан якунлашди
07.08.2017 09:46:00
Хабар бериб ўтганимиздек, 1-6 август кунлари Финляндиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси ҳам иштирок этди.
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистон делегациясининг бенефиси билан якунланди
29.07.2017 09:44:00
24-29 июль кунлари Непал пойтахти Катманду шаҳри оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақада Ўзбекистон шарафини 15 нафар ўқил-қизларимиз ҳимоя қилишди.
Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда
28.07.2017 15:08:00
1-6 август кунлари Финляндиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси ҳам иштирок этади.
Лондонда пара-атлетика бўйича  жахон чемпионати якунланди
24.07.2017 15:23:00
14-23 июль кунлари Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳри пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Унда етти нафар хамюртларимиз  ҳам иштирок этиб, якунда еттита медалга сазовор бўлишди.
Спорт курашлари. Ўзбекистон делегацияси ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатини тўққизта медаль билан якунлади
24.07.2017 14:58:00
Хабар бериб ўтганимиздек, 20-23 июль кунлари Таиландда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича тўлиқ таркибда иштирок этди.
Пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида делегациямиз ҳисобига учинчи олтин медални Александр Свечников тақдим этди
20.07.2017 14:19:00
Лондонда давом этаётган пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида  найза улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Александр Свечников 71.01метр натижаси билан олтин медалга сазовор бўлди ва жахон рекордини янгилади.
Ўзбекистон терма жамоаси дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади
17.07.2017 15:30:00
13-16 июль кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри дзюдо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақанинг дастлабки икки кунида қитъа чемпионати ёшлар ўртасида ташкил этилди.
1 - 10 of 2844
First | Prev. | 1 2 3 4 5 | Next | Last