Янгиликлар 2017 йил
29.12.2017 16:32:00

Янги йилингиз билан азиз ватандошлар

Якунига етиб бораётган 2017 йил спортчиларимиз учун омадли келди деб айтишга асосларимиз етарли. Йил давомида спортнинг кўпгина турлари бўйича терма жамоаларимиз қитъа ва жаҳон чемпионатларида омадли иштирок этиб, ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди.

27.12.2017 12:22:00

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон регби федерациясининг ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон регби федерацияси навбатдаги IX ҳисобот-сайлов Конференциясини ўтказди. Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикасиси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат регби федерацияси президенти Содиқ Сафоев, федерациянинг масъул ходимлари ва делегатлар иштирок этишди.  

26.12.2017 14:52:00

Ўзбекистонлик чавандоз III ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди

Мамлакатимиз от спорти тарихида илк бор терма жамоамиз аъзоси ўсмирлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлди. Яъни, 2018 йилда Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳри мезбонлик қиладиган III ўсмирлар Олимпиадасида ҳамюртимиз Абдушукур Собиржонов юртимиз шарафини ҳимоя қилади.  

25.12.2017 10:30:00

Достон Ёқубов 2017 йилнинг энг яхши оғир атлетикачиси

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси йил якунларига бағишланган тантанали кеча ташкил этди. Пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида бўлиб ўтган кечада Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби  Ойбек Касимов ва мамлакат оғир атлетика федерацияси раиси Ботир Закировлар иштирок этишди.  

23.12.2017 14:03:00

Миллий олимпия қўмитасида “Спортда допингга қарши кураш” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Хабар бериб ўтганимиздек, 21-23 декабрь кунлари Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси спортнинг ушбу тури мураббий ва мутахассислари учун халқаро семинар ўтказди. Семинарнинг сўнгги куни Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтди.

22.12.2017 16:09:00

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мураббийлар учун халқаро семинар ўтказмоқда

21-23 декабрь кунлари мамлакат оғир атлетика федерацияси пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасининг анжуманлар залида спортнинг ушбу тури мураббий ва мутахассислари учун халқаро семинар ўтказмоқда. Унга халқаро экспертлар ҳам таклиф этилган бўлиб, улар оғир атлетикага оид  турли мавзуларда назарий машғулотлар олиб боришмоқда.

21.12.2017 15:53:00

Халқаро велосипедчилар Иттифоқи Президенти бошчилигидаги делегация Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

Бугун Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) Президенти Давид Лапартье бошчилигидаги делегация Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Тошкентга уюштирлган сафари давомида Лапартьега Осиё велоспорт Конфедерацияси Президенти Усама Аҳмад Абдуллоҳ ал Шафар ҳамроҳлик қилди.