Янгиликлар 2017 йил
Барчаси
13.12.2017 19:13:00

Ўзбекистонда қишки спорт турлари бўйича тўртта мустақил федерация ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузурида жорий йилнинг 31 октябрь куни спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган йиғилишдаги топшириқларга асосан юртимизда Олимпия, шу жумладан қишки спорт турларини ривожлантиришга қаратилган Президент қарори тайёрланмоқда.

13.12.2017 15:05:00

Паралимпиячиларимиз Пара-Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этишмоқда

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида 7 нафар хамюртларимиз енгил атлетиканинг турли хил бахсларида иштирок этиб, 6 та олтин ва 1та кумуш медалларига эга чиқишди.

13.12.2017 14:29:00

Қиличбозлик спорти мураббийлари учун “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ўтказилган ўқув-техник курслар якунланди

Хабар бериб ўтганимиздек, 4 - 12 декабрь кунлари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан ҳамкорликда спортнинг ушбу тури мураббийлари учун ўқув-техник семинарини ўтказди. Мазкур семинар Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ташкил этилди.

07.12.2017 17:42:00

Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси III ёшлар Пара Осиё уйинларида иштирок этиш учун БААга жўнаб кетди

08-14 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида  енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида III Пара Осиё  уйинлари бўлиб ўтади.  

06.12.2017 17:01:00

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси биринчи марта катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини умужамоа ҳисобида кучли учликда якунлади

Бир ҳафта давомида АҚШнинг Анахайм шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида энг оғир вазндаги полвонлар жаҳон чемпионлиги учун ўзаро кураш олиб боришди.

06.12.2017 15:20:00

Ҳамкасбларимизни мукофотлар билан табриклаймиз

Миллий олимпия қўмитасининг бир гуруҳ ходимлари Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди.

05.12.2017 16:07:00

Тошкентда қиличбозлик спорти мураббийлари учун “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ўқув-техник курслар бошланди

Жорий йилнинг 4 - 12 декабрь кунлари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан ҳамкорликда спортнинг ушбу тури мураббийлари учун ўқув-техник семинарини ўтказмоқда. Мазкур семинар Халқаро олимпия қўмитасининг “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ташкил этилди.