Янгиликлар 2017 йил
Ноябр
29.11.2017 15:07:00

FIDE президенти Кирсан Илюмжинов Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов Тошкентга ташриф буюрди ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

29.11.2017 14:16:00

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Алишер Султановни табриклаймиз

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси  Алишер Султанов муборак 50 ёшни қарши олди. Фаолияти давомида бир қатор маъсулиятли вазифаларда хизмат қилиб келган Алишер Саидаббасович кўпчилик учун ибрат ва намуна бўлгувчи шарафли йўлни босиб ўтмоқда.

24.11.2017 12:27:00

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Осиё велоспорт Конфедерацияси ҳамда БАА велосипед спорти федерацияси билан ўзаро ҳамкорлик масаласида келишувга эришди

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев  Осиё велоспорт Конфедерацияси Президенти Осама Аҳмад Ал Шафарнинг таклифига кўра Бирлашган Араб Амирликларига хизмат сафари уюштирди.

21.11.2017 17:08:00

Бутунжаҳон каратэ федерацияси Президенти Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Тошкентга расмий ташриф билан келган Бутунжаҳон каратэ федерацияси (WKF) Президенти Антонио Эспиноз бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди. Эътиборли жиҳати шундаки, Эспиноз илк маротаба Марказий Осиё минтақасига келди ва ташрифини айнан пойтахтимиздан бошлади.

20.11.2017 16:13:00

Шаҳрилло Маҳмудов: Руслан Нурудинов декабрь ойидан машғулотларни бошлайди

Хабар бериб ўтганимиздек, жорий йилнинг октябрь ойида Руминия пойтахти Бухарестда Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроқўмининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2018 йилда КХДР пойтахти Пхеньянда бўлиб ўтиши лозим бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентга кўчирилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

15.11.2017 10:14:00

Оғир атлетика бўйича терма жамоамиз йилнинг энг нуфузли мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда

28 ноябрдан 6 декабрга қадар АҚШнинг Калифорния штати, Анахайм шаҳрида катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур нуфузли мусобақада 10 нафар спортчи (8 та эркаклар, 2 та аёллар) билан иштирок этади.

09.11.2017 09:45:00

Токио 2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича Япония делегацияси билан мемонрандум имзоланди

8 ноябрь куни Миллий олимпия қўмитасида Маидзуру шаҳри мэри Рёзо Татами бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди. Ташриф доирасида  икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.