Янгиликлар 2014 йил
Ноябр
20.11.2014 12:33:00

Енгил атлетика. 2019 йилги жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилади

Дунёдаги энг йирик спорт мусобақаларидан бири – енгил атлетика бўйича 2019 йили ўтказиладиган жаҳон чемпионати баҳслари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

19.11.2014 11:47:00

Мираброр Усманов: - Асосий мақсад ҳар томонлама баркамол ёшлар сафини кенгайтириш

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамда Республика футбол федерацияси раҳбари, сенатор Мираброр Усманов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида бўлиб, бу ерда спорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

18.11.2014 15:22:00

“Рио-2016” ўйинларининг волонтёрларини рўйхатдан ўтказиш яна бир ойга чўзилди

2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг волонтёрларидан олинадиган буюртмаларни рўйхатдан ўтказиш ишлари яна бир ойга чўзишга қарор қилинди.

17.11.2014 13:25:00

Осиё соҳил ўйинлари. Ҳамюртларимиз яна бир бронза медалга сазовор бўлдилар

Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтказилаётган Осиё соҳил ўйинларида мамлакатимиз триатлончилари делегациямиз ҳисобига яна бир бронза медалини келтиришди.

17.11.2014 12:25:00

Оғир атлетикачиларимиз ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб “Олимпиада ўйинлари-2016” йўлланмаларини нақд қилиб қўйдилар

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 7-16 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди.

11.11.2014 15:15:00

Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов: - МОҚА Бош Ассамблеясида қатор истиқболли лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг Бош котиби Ойбек Касимов 2014 йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Бангкок шаҳрида ўтказилган Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг (МОҚА) XIX Бош Ассамблеясида иштирок этди.

11.11.2014 11:11:00

Боксчиларимиз Франция терма жамоаси билан ҳамкорликда машғулот ўтказишяпти

Шу кунларда пойтахтимиздаги “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК қарашли “Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари 2015 йилги мавсумга қизғин ҳозирлик кўришмоқда.