Янгиликлар 2017 йил
Октябр
30.10.2017 16:30:00

Муаттар Набиева Осиё кубогида делегациямизга дастлабки олтин медални тақдим этди. Иккинчи олтин эса Сарвар Тоштемиров ҳисобида

Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бошлангани хақида хабар бериб ўтгандик. Бугун, мусобақанинг иккинчи кунида -58 кг. вазн тоифасида чиқиш қилган Муаттар Набиева олтин медалга сазовор бўлди.

30.10.2017 10:13:00

Оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ва клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг старти ҳамюртларимиз учун муваффақиятли келди

Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари старт олди. 2 ноябрга қадар давом этадиган мусобақада терма жамоамиз шарафини 8 нафар эркаклар ва 8 нафар қизлар ҳимоя қилади.

26.10.2017 16:44:00

Абу Дабида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумидаги нуфузли мусобақа старт олди

Бугун, 26 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумидаги мусобақа бошланди. Унда дунёнинг энг кучли дзюдочилари қаторида ўзбекистонлик полвонлар ҳам татамига чиқишади.

20.10.2017 14:41:00

Артём Штурбабин жаҳон чемпионатида кумуш медалини қўлга киритди

Ховатиянинг Загреб шаҳрида старт олган дзюдо бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида -66 кг. вазн тоифасида баҳсларга киришган ўзбекистонлик Артём Штурбабин финалга қадар етиб бориб, жахон чемпионатининг кумуш медали сохибига айланди.

16.10.2017 17:02:00

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатини 4 та медаль билан якунлади

11-14 октябрь кунлари Сингапурда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.

16.10.2017 15:10:00

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Хорватияга жўнаб кетди

18-22 октябрь кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли дзюдочилари ўзаро кураш олиб боришади.

10.10.2017 16:43:00

Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги раис сайланди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Уни федерация вице-президенти Дмитрий Адисман олиб борди.