Янгиликлар 2017 йил
Август
30.08.2017 11:16:00

Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтита медални кафолатлаб қўйди

Германиянинг Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалига олти нафар ўзбекистонлик спортчи йўл олди. Демак ҳамюртларимиз финал учун кечадиган жанглар олдидан энг камида олтита бронза медалларини нақд қилиб қўйишди.

28.08.2017 11:40:00

Мисрда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ёш таэквончиларимиз тўртта бронза медалини қўлга киритишди

24-27 август кунлари Мисрнинг Шарм ал-Шайх шаҳрида таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (3rd World Taekwondo Cadet Championships) бўлиб ўтди.  Нуфузли мусобақада сайёрамизнинг турли минтақаларидан 426 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

25.08.2017 13:21:00

Бугун Германияда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Бугун Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда, яъни 10 нафар боксчи билан иштирок этади.

23.08.2017 15:52:00

Италияда велоспорт бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди

Бугун, 23 август куни Италиянинг Монтикьяри шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар ҳам аъзоси ҳам иштирок этади.

22.08.2017 14:50:00

Эркин курашчиларимиз ҳам Парижга йўл олишди

Хабар бериб ўтганимиздек,  21 август куни Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Спорт мавсумининг энг нуфузли мусобақасида терма жамоамизнинг 11 нафар аъзоси ҳам иштирок этмоқда.

21.08.2017 17:54:00

ОФК Бош котиби расмий ташриф билан Тошкентга келди

21 август куни Осиё Футбол Конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон ва Осиё Футбол Конфедерациясининг футбол уюшмалари билан ишлаш департаменти бошлиғи Рави Кумар расмий ташриф билан Тошкентга келди.

18.08.2017 15:46:00

Спорт курашлари бўйича терма жамоамизнинг дастлабки қисми жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Францияга жўнаб кетди

Хабар бериб ўтганимиздек, 21-26 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Йилнинг энг муҳим мусобақасида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионлари, турли нуфузли мусобақалар совриндорлари гиламга чиқишади.