Янгиликлар 2017 йил
Июль
29.07.2017 09:44:00

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистон делегациясининг бенефиси билан якунланди

24-29 июль кунлари Непал пойтахти Катманду шаҳри оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақада Ўзбекистон шарафини 15 нафар ўқил-қизларимиз ҳимоя қилишди.

28.07.2017 15:08:00

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

1-6 август кунлари Финляндиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси ҳам иштирок этади.

24.07.2017 15:23:00

Лондонда пара-атлетика бўйича жахон чемпионати якунланди

14-23 июль кунлари Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳри пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Унда етти нафар хамюртларимиз  ҳам иштирок этиб, якунда еттита медалга сазовор бўлишди.

24.07.2017 14:58:00

Спорт курашлари. Ўзбекистон делегацияси ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатини тўққизта медаль билан якунлади

Хабар бериб ўтганимиздек, 20-23 июль кунлари Таиландда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича тўлиқ таркибда иштирок этди.

20.07.2017 14:19:00

Пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида делегациямиз ҳисобига учинчи олтин медални Александр Свечников тақдим этди

Лондонда давом этаётган пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида  найза улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Александр Свечников 71.01метр натижаси билан олтин медалга сазовор бўлди ва жахон рекордини янгилади.

17.07.2017 15:30:00

Ўзбекистон терма жамоаси дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

13-16 июль кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри дзюдо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақанинг дастлабки икки кунида қитъа чемпионати ёшлар ўртасида ташкил этилди.

17.07.2017 12:26:00

Лондонда давом этаётган пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг дастлабки уч кунида ҳамюртларимиз 2 та олтин медалга сазовор бўлиб улгуришди

Буюк Британия пойтахтида ўтказилаётган пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Дониёр Солиев делегациямиз ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди.