Янгиликлар 2013 йил
Июль
30.07.2013 19:12:00

Боксчиларимизнинг Санкт-Петербург турниридаги муваффақиятлари

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Муроджон Аҳмадалиев (-52 кг) ва Улуғбек Мубинов (+91 кг) ўз вазн тоифаларида барча рақиблари устидан ғалабага эришиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилдилар.

29.07.2013 15:35:00

Дефлимпия ўйинларида 17 нафар спортчимиз баҳсларга киришди

Болгария пойтахти София шаҳрида эшитиш қобилиятини йўқотган ва заиф эшитувчилар ўртасида XXII Дефлимпия ўйинлари ўтказилмоқда.

29.07.2013 14:35:00

Осиё чемпионларимиз сафи кенгайди

Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича кадетлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари икки олтин, икки кумуш ва бешта бронза медали совриндори бўлишди.

29.07.2013 12:30:00

Дониёр Солиев – жаҳон чемпионати совриндори!

2013 йилнинг 19-28 июль кунлари Франциянинг Лион шаҳрида енгил атлетика бўйича ногиронлар ўртасида жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз, 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинлари қатнашчиси Дониёр Солиев уч хатлаб сакраш мусобақаларида 15,06 м. натижа кўрсатиб, кумуш медал совриндори бўлди.

26.07.2013 13:04:00

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Ўзбекистон чемпионати

Тошкент денгизида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 18 ёшгача ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилди.

26.07.2013 12:52:00

Эшкак эшиш спорт турлари вакилларимиз олдида турган йирик мусобақалар

Маълумки, академик ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш турлари мамлакатимизда энг ривожланган спорт турлари ҳисобланади.

26.07.2013 09:05:00

Теннис. Денис Истомин чорак финалда Андерсон билан баҳс юритади

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Атланта (АҚШ)да ўтаётган BB&T Atlanta Open халқаро турнирида зафарли одимлашда давом этмоқда.