Янгиликлар 2017 йил
Июн
30.06.2017 16:52:00

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.

29.06.2017 14:49:00

IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларни тарбиялаган мураббийлар ўз мукофотларини қабул қилиб олишди

Тақдирлаш маросимини Миллий Олимпия қўмитаси президенти Алишер Султонов табрик сўзи билан очиб берди. Унда “Ўзбекистон олимпиячиларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди” томонидан жами 65 нафар спортчи ва  87 нафар мураббийлар  бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди.

23.06.2017 10:38:00

Эртага Жанубий Кореяда Таэквондо WTF бўйича жаҳон чемпионати старт олади

24-30 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида таэквондо WTF бўйича XXIII жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 11 нафар спорчи билан иштирок этади.

21.06.2017 16:47:00

Фарходбек Собиров ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди

Хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Япония пойтахти Токио шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси ҳам иштирок этяпти.  

20.06.2017 11:50:00

Оғир атлетика. Шаҳзод Худойберганов ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медаль совриндори

Япония пойтахти Токио шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 23 июнга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси ҳам иштирок этяпти.

20.06.2017 08:59:00

Осиё сузиш федерацияси Бош директори Таха Ал-Кишри Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

Хабаригиз бор, шу йилнинг 6-16 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри сув спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу нуфузли мусобақага кўрилаётган тайёргарлик билан  танишиш мақсадида пойтахтимизга Осиё сузиш федерацияси Бош директори жаноб Таха Ал-Кишри ташриф буюрди.

19.06.2017 11:30:00

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этди

15-18 июнь кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлик таркибда иштирок этди.