Янгиликлар 2014 йил
Июн
30.06.2014 14:50:00

Паралимпия. Дмитрий Хорлин иккинчи маротаба Осиё рекордини янгилади

Польша давлатида сузиш бўйича ниҳоясига етган халқаро мусобақада ҳамюртимиз Дмитрий Хорлин охирги кун 200 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган мусобақада ҳам олтин медални қўлга киритиш билан бирга Осиё рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

30.06.2014 10:31:00

Шахмат. Нафиса Мўминова Гран-При турнирининг 9 турида ғалаба қозонди

Грузияда шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган Гран-При турнирида 9 тур ўйинлари ўтказилди.

30.06.2014 09:14:00

Бокс. Терма жамоамиз Осиё ўйинларига қизғин хозирлик кўрмоқда

Жорий йил 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказиладиган XVII ёзги Осиё ўйинларига қизғин хозирлик кўраётган мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари тайёргарлик доирасида Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этадилар.

30.06.2014 09:12:00

Теннис. Ҳамюртимиз халқаро турнирда бош совринни қўлга киритди

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида теннис бўйича “Фючерс” туркуми кирувчи халқаро турнир ниҳоясига етди.

30.06.2014 09:02:00

Паралимпия. Дмитрий Хорлин ПараОсиё ўйинлари йўлланмасига эга бўлди

Польшада сузиш бўйича ўтказилган халқаро мусобақада ҳамюртимиз Дмитрий Хорлин 100 ва 400 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақасида олтин медалга сазовор бўлиб, жорий йил Инчеон (Ж.Корея)да ўтказиладиган ПараОсиё ўйинлари йўлланмасига эга бўлди.

28.06.2014 16:33:00

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида журналистларининг касб байрамларига бағишланган тадбир ўтказилди

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида

27.06.2014 17:24:00

Енгил атлетика. Ҳамюртимиз халқаро турнир ғолиби

Найза улоқтириш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иван Зайцев Латвиянинг Елгава шаҳрида ўтказилган анъанавий халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этиб, олтин медаль совриндори бўлди.