Янгиликлар 2017 йил
Март
31.03.2017 12:09:00

Бугун Тбилисида дзюдо бўйича нуфузли Гран-При турнири старт олади

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида 31 март 2-апрель кунлари дзюдо бўйича халқаро Гран-При турнири  бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақада дунёнинг тўрт қитъаси, 36  мамлакатидан ташриф буюрган 251 нафар спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришади.

24.03.2017 12:22:00

Ўзбекистонлик паралимпиячилар Дубайдаги Гран-При турнирини тўртта медаль билан якунлашди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича “Fazza-2017” халқаро Гран-При турнири давом этмоқда. Ушбу мусобақада 50га якин давлатлардан 400дан ортиқ паралимпия спортчилари куч синашмоқдалар.

23.03.2017 11:06:00

Дубайдаги Гран-При турнирида ядро улоқтиришда кумуш медалга лойиқ кўрилган Наталья Семенова найза улоқтиришда олтин медални қўлга киритди

Хабар бериб ўтганимиздек айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича Гран-При халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

22.03.2017 09:16:00

Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси Дубайда енгил атлетика бўйича Гран-При турнирида иштирок этмоқда

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шахрида енгил атлетика бўйича Халқаро Гран-При мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Нуфузли Гран-При турнирида 50га якин давлатлардан 400дан ортиқ спортчилар куч синашмоқдалар.          

20.03.2017 17:35:00

Садриддин Сайматов каратэ бўйича жаҳон Премьер Лигасининг иккинчи босқичида ҳам олтин медалга сазовор бўлди

Голландиянинг Роттердам шаҳрида каратэ бўйича Dutch Open жаҳон Премьер Лигасининг 2-босқичи якунланди. Мазкур мусобақада дунёнинг     76 та мамлакатидан 1100 дан зиёд спортчилар иштирок этишди.

19.03.2017 15:50:00

Қиличбозимиз Олег Соколов жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида олтин медалга сазовор бўлди

18-19 март кунлари Финлядиянинг Турку шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги босқичининг “В” тоифасидаги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини Олег Соколов ҳимоя қилди.

19.03.2017 11:45:00

Бугун пойтахтимизга Осиё Олимпия Кенгаши Президенти Шайх Аҳмад Ал-Фахад Ал-Сабах ташриф буюради

19-20 март кунлари Тошкентда  Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси Президенти Шайх Аҳмад Ал-Фахад Ал-Сабах бошчилигидаги делегация меҳмон бўлади.