Янгиликлар 2018 йил
13.02.2018 14:00:00

Каратэ. Ҳакамларимиз халқаро семинарда иштирок этмоқдалар

Дубайда каратэ бўйича нуфузли мусобақа ўтказилаётганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Турнир давомида ҳакамлар учун махсус семинар ҳам ташкил қилинди. Семинарда икки нафар ҳамюртимиз Санжар Мақсудов ҳамда Алишер Қиличевлар малака ошириш курсларида иштирок этишади. 


Яна икки нафар ҳакамимиз Азиз Бўриев ва Музаффар Паттаховлар эса махсус имтиҳонларни топшириб, сертификатларга эга бўлишади. Ушбу сертификатлар ўз навбатида Олимпия ва  Осиё ўйинларида ҳакамлик вазифасини бажариш имкониятини берди.