Янгиликлар 2018 йил
13.02.2018 13:23:00

Баскетбол. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тури якунланди

7-12 февраль кунлари Навоий шаҳрида баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мусобақада 11 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб бордилар. 

"А" гуруҳида ТШВСМ (Тошкент), "Сўғдиёна" (Навоий), "Электроаппарат" (Тошкент), СКМО (Тошкент), "Жайҳун" (Нукус) жамоалари ўйин ўтказдилар. Тур якунларига кўра, ўтказилган тўртта ўйиннинг барчасида ғалаба қозона олган Мудофаа вазирлигининг СКМО жамоаси саккиз очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса етти очкога эга бўлган "Электроаппарат"га насиб қилди. Олти очко тўплаган "Сўғдиёна" жамоаси гуруҳда учинчи бўлди.


"B" гуруҳида эса олти жамоа - Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, "Бухоро", "Наманган", "Гулистон" (Сирдарё), "Сурхон" (Сурхондарё) ва "Фарғона" жамоалари ўзаро кураш олиб борди. Гуруҳда бешта ўйиннинг барчасида ғалаба қозона олган "Бухоро" жамоаси ўн очко тўплаган ҳолда, гуруҳ ғолибига айланди. Иккинчи ўринни эса тўққиз очко билан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин саккиз очко жамғарган "Фарғона"га насиб қилди.