Янгиликлар 2018 йил
13.02.2018 11:00:00

Каратэ. Спортчиларимиз Дубайдаги "Karate 1-Premier League" мусобақасида иштирок этадилар

16-18 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида каратэ бўйича "Karate 1-Premier League #2" турнири ўтказилади.

Мазкур нуфузли турнирда хар бир вазн тоифасида 64 нафар энг сара каратэчилар иштирок этадилар. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўрт нафар спортчи билан қатнашади. Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколари тақдим этадиган мусобақада Садриддин Сайматов, Достон Отаболаев, Барно Мирзаева ҳамда Баҳринисо Бобоевалар юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Йигитларимиз Ўктам Бекпўлатов қўл остида турнирда қатнашсалар, қизлар Дилноза Бакирова бошчилигида татамига чиқадилар.


Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январь ойида Париж шаҳрида ўтказилган "Karate 1-Premier League #1" турнирида Садриддин Сайматов иштирок этиб, бронза медали соҳибига айланганди.