Янгиликлар 2018 йил
13.02.2018 09:23:00

Бугун "Насаф" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайди

Бугун Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида илк ўйинини ўтказади.

"Насаф" гуруҳ босқичига саралаш ўйини орқали етиб келди. "Аждарлар" плей-офф учрашувида Иорданиянинг "Ал Файсали" жамоаси устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичи ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган


Жамоа бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинини ўтказади. Мазкур баҳс сафарда, Эроннинг "Персиполис" жамоасига қарши бўлиб ўтади. Учрашув Теҳрондаги "Озоди" стадионида Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувида ўз майдонида БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Биз ОЧЛда иштирок этаётган хар иккала клубимизга омад тилаб қоламиз.