Янгиликлар 2018 йил
12.02.2018 17:52:00

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигасини йирик ғалаба билан бошлади

Бугун Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Осиё чемпионлар лигасида дастлабки учрашувини ўтказди.

Мавсумдаги илк ўйинда "темирйўлчилар" Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Ваҳда" жамоасига қарши ўйин ўтказдилар. Учрашув "Локомотив" футболчилари учун муваффақиятли ўтди. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионлари ўз майдонида кечган баҳсда рақиблар дарвозасига жавобсиз бешта гол кирита олдилар. Вакилларимиз сафида голларни Нивалдо, Сардор Рашидов, Икром Алибоев (дубль) лар киритган бўлсалар, рақиб футболчиларидан бири автогол муаллифига айланди. Шу тариқа, "Локомотив" ОЧЛнинг дастлабки учрашувида ўз ҳисобига қимматли бўлган уч очкони қўшиб қўйди.


ОЧЛ-2018. “B” гуруҳи. 1-тур
12 февраль. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал Ваҳда” (БАА) 5:0
Ҳакамлар:  Тожо Минору, Очи Шинжи, Такаги Такуми (барчаси Япония), Чоримурот Қурбонов (Туркманистон)
Ҳакамлар назоратчиси:  Иноят Масуд (Эрон)
Учрашув комиссари:  Чан Ка Чунг (Гонг Конг)

Голлар: Нивалдо 25, - 1:0. Икром Алибоев 53, - 2:0. Салим Султон Ал Шаржи 55 автогол, - 3:0. Сардор Рашидов 58, - 4:0. Икром Алибоев 87, - 5:0.

“Локомотив” (Ўзбекистон): 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 6.Нивалдо (27.Сардор Рашидов, 36), 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (8.Шерзод Каримов, 82), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (88.Игорь Йелич, 76), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев
Захира: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобур Юлдашов, 77.Диёр Туропов, 99.Чо Сук Жэ

"Ал Ваҳда" (БАА): 50.Рашид Ал Сувайди, 4.Салим Султон Ал Шаржи, 5.Муҳаммад Абдулбосит (77.Халил Иброҳим, 79), 10.Исмоил Матар, 12.Муҳаммад Салим (7.Муҳаммад Ал Шеҳи, 56), 15.Носир Абдулходи (70.Муҳаммад Рашид, 72), 19.Холид Иброҳим, 22.Балаж Джуджак, 36.Аҳмад Салмон, 37.Аҳмад Рашид, 42.Муҳаммад Салмон.
Захира: 1.Муҳаммад Ал Шамси, 30.Тариқ Аҳмад, 32.Муҳаммад Ҳилол, 33.Мажид Абдулла, .

Огоҳлантиришлар:
Салим Султон Ал Шаржи 34, Балаж Джуджак 41,



Биз "Локомотив" жамоасини муваффақиятли старт билан табриклаб қоламиз.