Янгиликлар 2018 йил
12.02.2018 12:04:00

Ёш таэквондочиларимиз БААдаги турнирда қатнашадилар

16-18 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида таэквондо WTF бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади.

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужейра шаҳрида ўтказиладиган "Fujairah Open" мусобақасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этадилар.Вакилларимиз 14 февраль куни БАА сафарига жўнаб кетишади.


Терма жамоамиз мусобақага қуйидаги таркибда йўл олмоқда:

Ўсмирлар:

-48кг: Улуғбек Рашидов

-51кг: Бекзод Ибрагимов 

-51кг: Азиз Раҳмонбердиев 

-59кг: Данил Морозов 

-63кг: Жасур Жайсунов 
 
-68кг: Эргаш Йўлдошев 

-78кг: Абдулазиз Маҳмудов


Қизлар:

-44кг: Интизор Абдуалимова 

-46кг: Мадина Маннопова 

-52кг: Озода Собиржонова 

-63кг: Дурдона Абдулхаева 


Мураббий: Собир Назаралиев


Маълумот учун, ушбу мусобақа 6-7 апрель кунлари Туниснинг Хаммамед шаҳрида ўтказиладиган лицензион турнирга тайёргарлик вазифасини бажаради. Вакилларимиз ўша мусобақада Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар қўлга киритишлари мумкин бўлади.