Янгиликлар 2017 йил
13.12.2017 15:05:00

Паралимпиячиларимиз Пара-Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этишмоқда

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида 7 нафар хамюртларимиз енгил атлетиканинг турли хил бахсларида иштирок этиб, 6 та олтин ва 1та кумуш медалларига эга чиқишди. 


Натижалар қуйидаги кўринишни ҳосил қилди: 

Дамир Пашаев (Т13) -100м. югириш 12.17 (олтин медали) 
Асила Мирзаева (Т11) -100м. югириш 14.84 (олтин медали) 
Сабина Суханова (Т37) -100м. югириш 14.84 (олтин медали) 
Ёрқинбек Одилов (F57) - диск улоқтириш 34.24 (олтин медали) 
Муҳаммад Рихсимов (F42) - диск улоқтириш 33.03 (олтин медали) 
Бобуржон Омонов (F41) - ядро улоқтириш 9.41 (олтин медали) 
Розияхон Эргашева (F46) - диск улоқтириш 18.13 (кумуш медали). 


Шунингдек, сузиш ва пауэрлифтинг бўйича беллашувларда терма жамоамизнинг уч нафар аъзоси ғолибликни қўлга киритдилар. Жумладан, пауэрлифтинг бўйича Шаҳзода Мамадалиева 45кг. вазн тоифасида 60 кг. тош кўтариб, фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, сузиш бўйича Муҳаммад Абдураимов 100 метрга батерфлай усулида сузишда 1:02.20, Акбар Янгибоев эса ҳудди шу масофага чалқанча усулида 1:12.86 натижаси билан олтин медалларга сазовор бўлишди. Хозирда Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси спортчилари 9 та олтин ва 1та кумуш, жами 10 та медални қўлга киритишди. Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа эртага, 14 декабрь куни якунланади.