Янгиликлар 2017 йил
07.12.2017 17:42:00

Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси III ёшлар Пара Осиё уйинларида иштирок этиш учун БААга жўнаб кетди

Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси III ёшлар Пара Осиё уйинларида иштирок этиш учун БААга жўнаб кетди
08-14 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида III Пара Осиё уйинлари бўлиб ўтади. 

Мазкур нуфузли мусобакада ўзбекистонлик 17 нафар ёш иқтидорли паралимпия спортчилари ватанимиз шарафини химоя қилишади. 

Бугун терма жамоамиз аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Дубай шахрига жўнаб кетишди. Биз Пара Осиё уйинларида иштирок этадиган ёш паралимпиячиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.