Янгиликлар 2017 йил
06.12.2017 15:20:00

Ҳамкасбларимизни мукофотлар билан табриклаймиз

Миллий олимпия қўмитасининг бир гуруҳ ходимлари Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди. 


Жумладан, Қўмита Бош қотиби Ойбек Касимов, Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиячиларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижрочи директори Камола Шарипова, Қўмитанинг маркетинг бўлими бошлиғи Камолиддин Эргашев, мониторинг бўлими етакчи мутахассиси Дилноза Сагдуллаева ва ғазначи Эльмира Наймушиналар мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш ишларига қўшган муносиб ҳиссалари учун ушбу мукофотга лойиқ кўрилишди. 


Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мукофотларни ўз эгаларига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ўринбосари, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Фарход Турдиев топширди. 


Фурсатдан фойдаланиб мукофотга лойиқ кўрилган барча ҳамкасбларимизни муборакбод этамиз ва келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар тилаймиз.