Янгиликлар 2017 йил
01.12.2017 10:51:00

Адҳамжон Эргашев жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби

Хабар бериб ўтганимиздек, 28 ноябрь куни АҚШнинг Калифорния штати Анахайм шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси йилнинг энг нуфузли мусобакасида 10 нафар спортчи (8 та эркаклар 2 та аёллар) билан иштирок этмоқда. 


Ҳамюртларимиз орасида биринчи булиб 62 кг. вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев баҳсларга киришди. У даст кўтаришда 135 кг, силтаб кўтаришда 157 кг, умумий 292 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.  


Ўзбекистонлик атлетлар бугундан жаҳон чемпионатида ўз иштирокларини давом эттиришади. Биз эса ўз навбатида натижалар билан мунтазам равишда таништириб борамиз. Шунингдек, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг телеграмдаги расмий канали https://t.me/uzbek_weightlifting орқали спортчиларимизнинг жаҳон чемионатидаги иштирокига оид тезкор маълумотлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.  


Эслатиб ўтамиз, океан ортида давом этаётган нуфузли мусобақада қуйидаги атлетларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда: 

Достон Ёкубов (69 кг.) 
Улуғбек Алимов (85 кг.) 
Фарходбек Собиров (94 кг.) 
Адҳамжон Эргашев (62 кг.) 
Шаҳзод Худойберганов (77 кг.)
Рустам Джангабаев (+105 кг.) 
Акбар Жўраев (105 кг.) 
Иван Ефремов (105 кг.) 

Омадой Отақўзиева (75 кг.) 
Муаттар Набиева (58 кг.) 

Мусобақа 6 декабрга қадар давом этади.