Янгиликлар 2017 йил
29.11.2017 14:16:00

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Алишер Султановни табриклаймиз

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси  Алишер Султанов муборак 50 ёшни қарши олди. Фаолияти давомида бир қатор маъсулиятли вазифаларда хизмат қилиб келган Алишер Саидаббасович кўпчилик учун ибрат ва намуна бўлгувчи шарафли йўлни босиб ўтмоқда.

Ундаги ташкилотчилик, ташаббускорлик, ҳар қандай вазиятларда ҳам Республикамиз Президенти ва Ҳукумати томонидан қўйилган вазифаларни тўғри ва бекаму-кўст бажарилишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Қаерда, қайси лавозимда хизмат кўрсатишдан қатъий назар фақат ижобий томондан намоён этиб, ёшларга меҳнатсеварлиги билан ўрнак бўлиб, обрў-эътиборга мушарраф бўлган. Хизматнинг турли жабҳаларида Республикамиз Мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, эл-юрт осойишталигини таъминлаш, Республикамиз довруғини ошириш борасида ўз касбининг билимдон раҳбари сифатида ном қозонмоқда. 

Шунингдек, юртимиз спорт жамоатчилиги унинг пойтахтимиздаги энг кўркам спорт мажмуалари - “Бунёдкор” стадиони, Республика Шахмат спорт мактаби, Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Республика Енгил атлетика маркази бунёд этилишида қўшган ҳиссасини юксак фахр билан эътироф этади. 

Ишонамизки Алишер Султанов тамал тошини қўйиб берган ушбу иншоотлар кўп йиллар давомида халқимиз хизматида бўлади ва ҳур диёримиз довруғини дунёга танитадиган спорт юлдузларининг камол топишида беқиёс аҳамият касб этади. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси жамоаси Алишер Султоновни муборак 50 ёши билан қутлайди, унга боқий ва сермазмун умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилаб, бу нурафшон оламда мавжуд бўлган барча эзгу-тилакларни изҳор этади вa Ватанимиз равнақи йўлидаги хизматларида омадлар тилайди. 

Ҳурмат билан, 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси жамоаси