Янгиликлар 2017 йил
24.07.2017 15:23:00

Лондонда пара-атлетика бўйича жахон чемпионати якунланди

Лондонда пара-атлетика бўйича  жахон чемпионати якунланди
14-23 июль кунлари Британия пойтахти Лондон шаҳри пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Унда етти нафар хамюртларимиз ҳам иштирок этиб, якунда еттита медалга сазовор бўлишди. Мусобақанинг сўнгги кунида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган София Бурханова 14.76 метр, эркаклар ўртасида эса Хусниддин Норбеков 14.87 метр натижа билан кумуш медалларни қўлга киритишди. 

Ана шу тариқа ўзбекистонлик спортчиларнинг Лондондаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган медаллари сони еттитага етди. Бунга қадар найза улоқтириш бўйича Александр Свечников, узунликга сакраш баҳсларида Дониёр Солиев, диск улоқтириш бўйича Хусниддин Норбековлар шоҳсупанинг энг юқори қисмидан жой олиб, олтин медалларга эга чиққан бўлишса, Нозима Қаюмова найза улоқтириш, София Бурханова эса диск улоқтириш баҳсларида кумуш медалларга лойиқ кўрилишганди. 

Демак, жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси жами еттита медални қўлга киритди. Шунингдек, ҳамюртларимиз томонидан биттадан жахон ва Осиё рекордлари янгиланди. Маълумот учун, Лондон-2017 жахон чемпионатида 1050 нафар спортчи 213та медаллар жамланмаси учун кураш олиб бордилар. Ўзбекистон делегацияси 26 июль куни Тошкент вақти билан соат 08.25да Лондон-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга етиб келади.