Янгиликлар 2017 йил
12.04.2017 13:52:00

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз Озарбайжондаги халқаро турнирда қатнашади

Эртага Озарбайжон пойтахтидаги «Боку спорт саройи»да эркин ва юнон-рум курашлари бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Озарбайжон спорт курашлари федерацияси кубоги анъанавий халқаро турнири старт олади. Мусобақада мезбонлардан ташқари Тожикистон, Украина, Ўзбекистон, Латвия, Россия, Туркия, Эрон, Грузия, Қозоғистон ва Белорус давлатларидан спортчилар ғолиблик учун куч синашишади. 



Турнир дастурига кўра 13-14 апрель кунлари юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ўтказилса, 15-16 апрель кунлари эркин курашчилар гиламга чиқишади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳар иккала ёш тоифасида тўлиқ таркиб билан иштирок этади. 



Юнон рум кураши бўйича Олимжон Қурбонов устозлик қилаётган кадетлар терма жамоаси таркибидан қўйидаги спортчилар жой олишган: Лазиз Тошкенбоев (42 кг), Тимур Баҳронов (42 кг), Элдор Каримов (46 кг), Лазиз Ўзбеков (46 кг), Азизбек Олимов (50 кг), Жавоҳир Саматов (58 кг), Умиджон Ахроров (63 кг), Барно Барноев (69 кг), Ергали Айхимбаев (76 кг) ва Шарофиддин Эрназаров (100 кг). 



Ушбу ёш тоифасида эркин кураш бўйича терма жамоамизга Латиф Халимов устозлик қилади. Боку турнирида у ўзининг саккиз нафар шогирди билан иштирок этади. Булар: Умид Жалолов (42 кг), Арслон Раҳимов (46 кг), Жамшидбек Маруфов (50 кг), Фаррух Шарипов (54 кг), Феруз Ёқубов (58 кг), Жамшид Абдуфаттохов (76 кг), Шоҳжаҳон Авазов (76 кг) ва Муҳаммадрасул Раҳимов (85 кг). 



Шунингдек, мусобақада ўсмирлар терма жамоамиз ҳам қатнашади. Мазкур ёш тоифасида юнон-рум кураши бўйича терма жамоамизга тажрибали мураббий Равшан Рўзиқулов бошчилик қилади. Мутахассис халқаро турнирга саккиз нафар спортчини жалб қилди. Булар: Жасур Ортиқбоев (50 кг), Илҳом Баҳромов (55 кг), Тўрабек Тиркашев (60 кг), Маҳмуд Бахшиллоев (66 кг), Жалгас Бердимурадов (74 кг), Абубакр Алимов (74 кг), Эрмат Шерматов (84 кг) ва Аббос Ибрагимов (120 кг). 



Ва ниҳоят ўсмирлар ўртасидаги эркин кураш бўйича терма жамоамиз таркибини Рустамбек Жўраев (50 кг), Жаҳонгирмирзо Туробов (55 кг), Ғуломжон Абдуллаев (55 кг), Аббос Раҳмонов (60 кг), Рамазон Ибодов (66 кг), Сухроб Шарипов (66 кг), Жасурбек Усмонохунов (74 кг), Иса Шапиев (74 кг), Джавраил Шапиев (84 кг) ва Сардорбек Холматовлар тўлдиришган. Уларга Олимжон Хикматов устозлик қилади. 



Таъкидлаш лозимки, мазкур мусобақа мураббийлар кенгашига Осиё ва жаҳон чемпионатларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган миллий терма жамоамиз таркибини аниқлаб олишга ёрдам беради. Бундай тоифадаги мусобақалар эса йил охирига қадар тўрттани ташкил этади. 

- ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати. 15-18 июнь. Тайджун, Хитой Тайпейи; 
- ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати. 1-6 август. Темпере, Финляндия; 
- кадетлар ўртасида Осиё чемпионати. 20-23 июль. Бангкок, Таиланд;  
- кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати. 4-10 сентябрь. Афина, Греция;