Янгиликлар
31.03.2016 15:40:00

Шахобиддин Зоиров ҳам “Рио-2016” йўлланмасини қўлга киритди

Шахобиддин Зоиров ҳам “Рио-2016” йўлланмасини қўлга киритди
Хитойнинг Куинан шаҳри (Хитой)да XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилаётган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида яна бир спортчимиз Шахобиддин Зоиров ҳам “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олди. 

Оғирлик вазни 52 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шахобиддин Зоиров бироз аввал ниҳоясига етган ярим финал жангида қирғизистонлик Азат Усеналиевни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Аввалроқ, Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) ва Ёдгорой Мирзаевани (-51 кг) “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олганлиги ҳақида маълумот берган эдик. 

Эслатиб ўтамиз, бугун яна тўрт нафар боксчимиз Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун рингга кўтариладилар. Барча чарм қўлқоп усталаримизга бўлажак жангларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Маълумот учун. Зоиров Шахобиддин Шокирович - 1993 йилнинг 3 март куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида таваллуд топган. 2011 йили Бухоро олимпия захиралари коллежини тамомлаган. 2012 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган XVII Осиё ўйинларида кумуш медаль соҳиби бўлган.


Шавкат Жалилов

Манзил: