Новости
Барчаси
Ўзбекистон  велосипед спорти федерацияси Осиё велоспорт Конфедерацияси ҳамда БАА велосипед спорти федерацияси  билан ўзаро ҳамкорлик масаласида келишувга эришди
24.11.2017 12:27:00
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев  Осиё велоспорт Конфедерацияси Президенти Осама Аҳмад Ал Шафарнинг таклифига кўра Бирлашган Араб Амирликларига хизмат сафари уюштирди.
Бутунжаҳон каратэ федерацияси Президенти Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди
21.11.2017 17:08:00
Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Тошкентга расмий ташриф билан келган Бутунжаҳон каратэ федерацияси (WKF) Президенти Антонио Эспиноз бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди. Эътиборли жиҳати шундаки, Эспиноз илк маротаба Марказий Осиё минтақасига келди ва ташрифини айнан пойтахтимиздан бошлади.
Шаҳрилло Маҳмудов: Руслан Нурудинов декабрь ойидан машғулотларни бошлайди
20.11.2017 16:13:00
Хабар бериб ўтганимиздек, жорий йилнинг октябрь ойида Руминия пойтахти Бухарестда Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроқўмининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2018 йилда КХДР пойтахти Пхеньянда бўлиб ўтиши лозим бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентга кўчирилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Оғир атлетика бўйича терма жамоамиз йилнинг энг нуфузли мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда
15.11.2017 10:14:00
28 ноябрдан 6 декабрга қадар АҚШнинг Калифорния штати, Анахайм шаҳрида катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур нуфузли мусобақада 10 нафар спортчи (8 та эркаклар, 2 та аёллар) билан иштирок этади.
Токио 2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича Япония делегацияси билан мемонрандум имзоланди
09.11.2017 09:45:00
8 ноябрь куни Миллий олимпия қўмитасида Маидзуру шаҳри мэри Рёзо Татами бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди. Ташриф доирасида  икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.  
Прагада МОҚАнинг XXII Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади
04.11.2017 14:13:00
Чехия пойтахти Прагада Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг XXII Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда Ассоциацияга аъзо барча – 206 та Миллий олимпия қўмиталари вакиллари, Халқаро ва қитъа Олимпия қўмиталари раҳбарлари, Бутунжаҳон спорт федерациялар ва Ассоциациялар мутасаддилари иштирок этишди. Мамлакатимиз номидан Миллий олимпия қўмиталари Ассоциаццияси (МОҚА) Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов қатнашди.
Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлиги очилиши бўйича келишувга эришилди
03.11.2017 18:56:00
Айни кунларда Чехия пойтахти Прагада бўлиб турган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Халқаро антидопинг агентилиги (WADA) Бош директорининг ўринбосари Роб Коехлер билан учрашди. Суҳбат жараёнидаги асосий мавзу Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очиш масаласи бўлди.
Томаш Айян: Ўзбекистон оғир атлетика бўйича нафақат Осиёда балки жаҳонда энг қудратли давлатлардан бирига айланиб бўлди
03.11.2017 15:04:00
Чехияга сафари давомида Ойбек Омилович бир қатор Халқаро спорт ташкилотлари, федерация ва Ассоциациялар раҳбарлари билан учрашиши хақида хабар бериб ўтгандик. Режадаги ана шу учрашувлардан бири бугун Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Президенти Томаш Айян билан бўлиб ўтди.
Ойбек Касимов Прагада Халқаро олимпия қўмитаси Президенти билан учрашди
03.11.2017 12:10:00
Хабар бериб ўтганимиздек, Чехия пойтахти Прагада Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг XXII Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда. Унда Ассоциацияга аъзо барча – 206 та Миллий олимпия қўмиталари вакиллари, Халқаро ва қитъа Олимпия қўмиталари раҳбарлари, Бутунжаҳон спорт федерациялар ва Ассоциациялар мутасаддилари иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогини умужамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади
03.11.2017 10:02:00
Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари якунланди. Мусобақада қитъамизнинг 16 та мамлакатидан 110 нафар спортчи иштирок этди. Унинг сўнгги кунида энг оғир вазндавги полвонлар ўзаро кураш олиб боришди.
11 - 20 of 2905
First | Prev. | 1 2 3 4 5 | Next | Last