Новости
Ноябр
Ашхободда делегациямиз учун энг сермаҳсул кун
21.09.2017 13:40:00
Туркманистон пойтахтида давом этаётган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг бешинчи куни  Ўзбекистон делегацияси учун ҳар жиҳатдан самарали ва унумли бўлди.
Осиё ўйинларининг биринчи кунида 13 та медалга эга чиққан ўзбекистонлик спортчилар, бир кун ўтгач делегациямиз ҳисобига яна 15 та медални қўшиб қўйишди
19.09.2017 13:25:00
Туркманистон пойтахтида давом этаётган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг учинчи кунида делегациямиз аъзолари яна 15 та медални қўлга киритиб, умумий медалларимиз сонини 28 тага етказиб қўйишди.
Ашхободда Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
18.09.2017 12:59:00
Туркманистон пойтахти Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари ҳавоси билан нафас олмоқда десак, асло муболаға бўлмайди. 17 сентябрь кунининг асосий воқеаси – тантанали очилиш маросими бўлгани шубҳасиз.
Спортчиларимиз Осиё ўйинларида муваффақиятли старт олишди
17.09.2017 11:24:00
Туркманистон пойтахтида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг дастлабки чемпионлари аниқланди. Мусобақалар мезбонларнинг миллий спорт тури - туркман миллий кураши билан бошланганида ўзига хос рамзий маъно бор. Шунингдек, жиу житсу ва футзал бўйича баҳсларга старт берилди.
Ашхободдаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи  хилпирай бошлади
16.09.2017 13:09:00
Эртага, 17 сентябрь куни Ашхободдаги Олимпия стадионида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Хабар бериб ўтганимиздек, кеча делегациямизТуркманистон пойтахтига етиб бориб, Олимпия шаҳарчасига жойлашган эди. Кечқурун шу ернинг ўзида Ўзбекистон давлат байроғини кўтариш тантанали маросими ўтказилди.
Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми Ашхободга етиб борди
15.09.2017 17:45:00
Хабар бериб ўтганимиздек, яна 2 кундан сўнг Туркманистон пойтахтида Жанг санъатлари ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари расман старт олади. Мусобақада Осиё ва Океания минтақаларидан жами 64 мамлакат вакиллари иштирок этишади. Бугун делегациямизнинг асосий қисми Тошкент-Ашхобод чартер рейси билан Туркманистон пойтахтига етиб борди.
Оғир атлетикачиларимиз Ашхободга кучли таркиб билан йўл олишмоқда
13.09.2017 10:23:00
Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг бошланишига 4 кун вақт қолди. Хабар бериб ўтганимиздек ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон 189 нафар спортчи билан иштирок этади.
Велоспортчиларимиз Россиядаги турнирда совриндорлар сафидан жой олишди
12.09.2017 17:14:00
Яна саноқли кунлардан сўнг Туркманистон пойтахтида старт оладиган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 30 августдан 12 сентябрга қадар Россиянинг Омск шаҳрида велоспорт-трек бўйича ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди.
Каратэ. Ҳамюртларимизнинг Премьер-Лигадаги муваффақияти
11.09.2017 19:49:00
Германиянинг Лейпциг шаҳрида олимпия спорт турлари оиласига мансуб каратэ бўйича нуфузли Премьер-Лига мусобақаларининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Каратэда Премьер-Лига мусобақаси Жаҳон Кубогининг аналоги ҳисобланиб, 5та босқичдан иборат бўлади.
ХОҚнинг “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ташкил этилган ўқув-техник семинари якунланди
11.09.2017 19:12:00
Хабар бериб ўтганимиздек, 6 кун давомида Тошкентда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ)  ва Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси ҳамкорлигида спортнинг ушбу тури мураббийлари учун ўқув-техник семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинар Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ташкил этилди.
41 - 50 of 2908
First | Prev. | 3 4 5 6 7 | Next | Last