Олимпия ўйинлари

Сингапур-2010

Ўсмирлар ўртасида биринчи Олимпия ўйинлари 2010 йилнинг 14-26 август кунлари Сингапурда ўтказилган.

Мазкур мусобақаларда 204 давлатнинг 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган 3600 нафар спортчиси, спортнинг 26 тури бўйича ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Биринчи ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини 21 нафар истеъдодли, ёш спортчиларимиз ҳимоя қилдилар. Улар спортнинг 11 тури (дзюдо, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, стол тенниси, оғир атлетика, енгил атлетика, таэквондо, бокс, сузиш, Эркин, юнон рум ва аёллар кураши, ўқ отиш) бўйича мусобақаларда иштирок этдилар.

Биринчи ўсмирлар Олимпия ўйинларида қуйидаги спортчиларимиз совринли ўринларни эгаллашди:

Нурбек Хаққулов (юнон-рум кураши) – кумуш

Аҳмаджон Мамажонов (бокс) - кумуш

Мансура Мўминхўжаева (дзюдо) – кумуш

Руслан Камилов (юнон-рум кураши) - бронза

Нилуфар Гадоева (аёллар кураши) - бронза

Диёрбек Эргашев (эркин кураш) - бронза

Сардорбек Бегалиев (бокс) - бронза

Зоҳиджон Қурбоев (бокс) - бронза

Мансура Мўминхўжаева (дзюдо) - бронза

  • Ёзги усмирлар Олимпия ўйинлари