Ўзбекистон МОҚ

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси нодавлат — нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Халқаро Олимпия Қўмитаси Олимпия Хартияси хамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Устави асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистонда Олимпия харакатини ривожлантириш, олимпизм ғояларини кенг тарғибэтиш;
  • Республика спорт делегацияларининг Олимпиада, Осиё, Бутунжаҳонёшлар ўйинларида вакили бўлиш;
  • Халқаро Олимпия Қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши, бошқамамлакатлар миллий олимпия қўмиталари, халқаро спорт федерациялари вауюшмалари билан қалин ҳамкорлик қилиш, ХОҚнинг «Олимпия бирдамлиги» дастурида иштирок этиш;
  • Республика, аҳолисини жисмоний ваманавий тарбиялашга, жисмоний тарбия васпорт, айниқса, миллий спорт турлари, ногиронлар ўртасида спортни ривожлантиришга ҳартарафлама кўмаклашиш;
  • Мамлакат терма жамоалари васпорт захираларини тайёрлашда давлат, жисмоний тарбия васпорт ташкилотларига кўмаклашиш;
  • Ёшларни бошқамамлакатлар спортчилари билан дўстлик вабиродарликни мустаҳкамлаш, мусобақаларда ҳалол спорт кураши олиб бориш, рақибига олижаноблик билан муносабатда бўлиш тамойиллари асосида тарбиялаш;
  • Ўзбекистон спортчилари ютуқларини кенг тарғибэтиш;
  • Спорт кадрлари ўртасида тажриба айрибошлаш, улар малакаларини ошириш учун анжуманлар, семинарлар ташкил этиш.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг тенг хуқуқли аьзосидир.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси таркиби қуйидагилардан иборатдир:

  • Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти, Бош котиби, вице-президентлар вааьзолардан;
  • Олимпия ўйинлари дастурига киритилган миллий спорт федерациялари вакилларидан;
  • Cпортнинг олимпия турлари бўлмаган ҳамда миллий спорт федерациялари вакилларидан;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ваТошкент шаҳарспорт ташкилотлари вакилларидан;
  • Жисмоний тарбия васпорт давлат бошқаруви органлари, кўнгилли спорт жамиятлари вакилларидан;
  • Олимпия ўйинлари иштирокчилари бўлган спортчилар вакилларидан ҳамда бошқаалоҳида шахслардан иборатдир.

Қуйидагилар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг раҳбар органлари ҳисобланади:

  • Бош ассамблея;
  • Ижроий қўмита;
  • Ижроий қўмита бюроси.

Бош ассамблеялар оралиғида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси фаолиятига Ижроий қўмита раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг қуйидаги доимий комиссиялари мавжуд:

  • Атлетлар комиссияси;
  • Аёллар васпорт комиссияси;
  • Спорт ваатроф муҳиткомиссияси.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳузурида Олимпия академияси ташкил этилган.